Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар ўзаро келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) турар жойда текин яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар. Вақтинча яшовчиларнинг яшаб туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
Вақтинча яшовчилар турар жойдан фойдаланишда мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида ижарага олувчи жавобгардир.
Вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муддати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи билан етти кун ичида турар жойни бўшатишлари шарт. Талаб рад этилган тақдирда вақтинча яшовчилар суд тартибида бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари лозим.
Бир киши ҳисобига тўғри келадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
61-modda. Вақтинча яшовчилар
(61-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.