Uy-joy kodeksi

43-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган уйлардаги, шунингдек улушли иштирок этиш тартибида қурилган уйлардаги турар жойга кўчиб кириш

(43-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар жойлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар жойлар биринчи навбатда ушбу корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларига кўчиб кириш учун берилади. Бундай кўчиб кириш тартиби, уй берилган ёки қурилиш тугалланган вақтидан қатъи назар, қўлланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.