Uy-joy kodeksi

24-modda. Уй, квартира мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Уй, квартира мулкдори хусусий уй-жой фондини бошқаришда иштирок этиш, уйнинг техник ҳолати масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мурожаат этиш, уй, квартирага хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш усулини танлаш ҳуқуқига эгадир. Уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт. Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори ўзига қарашли жойга кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида киришларини таъминлаши шарт. Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори авария ҳолати юзага келган тақдирда, аварияни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари ўзига қарашли жойга киришларини дарҳол таъминлаши шарт. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун бу жойга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли авария-таъмирлаш хизмати томонидан амалга оширилади. Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.