Ижарага олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан доимий яшаётган фуқаролар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган турар жойларни чет элга ишга, ўқишга кетганларида – чет элда бўлган бутун вақт мобайнида, меҳнат шартномаси бўйича ишга жўнаб кетганларида – меҳнат шартномаси амал қилган бутун вақт мобайнида бронлаштиришга ҳақлидирлар.
Вақтинча бўлмаганида турар жойга бўлган ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Сақлаш гувоҳномаси (брон) вақтинча бўлмаган фуқароларга турар жойга бўлган ҳуқуқининг сақланиб қолганини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Сақлаш гувоҳномаси (брон) туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокимлиги томонидан берилади.
Сақлаш гувоҳномасини (бронни) беришни рад этиш устидан суд тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Турар жойни ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш талаби кимга нисбатан билдирилган бўлса, шу шахсларга низо суд тартибида ҳал этилгунга қадар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилмайди.
Турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан турар жойни бронлаштириш, улар жўнаб кетган пайтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Агар турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар сақлаш гувоҳномасининг (броннинг) амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида турар жойни ўзларига қайтариб берилишини талаб қилмасалар, турар жойни ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг даъвоси бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Турар жойларни бронлаштириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
116-modda. Вақтинча бўлмаган фуқароларнинг сақлаш гувоҳномасини (брон) олиш ҳуқуқи
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.