Uy-joy kodeksi

106-modda. Турар жойни алмаштириш

(106-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Ижарага олувчилар, пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзолари ёхуд уларнинг оила аъзолари, шунингдек турар жойнинг умумий мулки иштирокчилари ўз улушларига тўғри келадиган уй-жой майдонининг қисмини бошқа турар жойнинг ижарага олувчилари, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ёхуд уларнинг оила аъзолари билан алмаштиришга ҳақлидирлар, алмаштириш оқибатида кўчиб кираётганлар бу жойда яшаш учун қолаётганларнинг оила аъзоси сифатида ёхуд умумий мулк иштирокчилари сифатида кўчиб киришлари керак. Турар жойларни алмаштириш унинг иштирокчилари сони чекланмаган ҳолда амалга оширилади. Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорига биноан амалга оширилади. Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги ёки турли уйлардаги турар жойларда, шу жумладан турли аҳоли пунктларида жойлашган турар жойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ва уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг аъзолари ўзлари билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан улар билан доимий яшаётган, вақтинча бўлмаган фуқароларнинг ёзма розилигига биноан эгаллаб турган турар жойини қонунчиликда белгиланган тартибда алмаштиришга ҳақлидирлар. Бунда вояга етмаган оила аъзоларининг розилиги ота-оналари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг уйлари, квартираларидаги турар жойларни фақат уларнинг розилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади. Алмаштиришга розилик берилмаганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойнинг ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойни фақат шу уй-жой фондининг турар жойида яшовчи ижарага олувчи билан алмаштириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.