«Туризм тўғрисида»ги қонун

6-modda. Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: мазкур соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш; саёҳатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг дам олиш, эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш; туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш; норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; ички туризмни ривожлантириш, шу жумладан ижтимоий туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш; туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш; тадбиркорлик субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш; туризм соҳасининг субъектларига солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш орқали рағбатлантириш; туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш; илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; Ўзбекистон Республикасининг туризм учун жозибадор мамлакат сифатидаги нуфузини ошириш; туризм соҳаси субъектларини улар туристик бозорларда миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш; туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.