Туристик маҳсулот туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуидир.
Туроператорнинг туристик маҳсулот жумласига кирувчи алоҳида туристик хизматларни кўрсатувчи шахслар билан шартномалар тузишга ва уларни ижро этишга доир фаолияти туристик маҳсулотни шакллантиришдир.
Туристик маҳсулотни реализация қилишга (реклама қилишга, ихтисослаштирилган кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишга, каталоглар, буклетлар нашр этишга ва бошқаларга) қаратилган чора-тадбирлар мажмуи туристик маҳсулотни тарғиб этишдир.
Туроператор туристлар ва экскурсантларга туристик маҳсулот жумласига кирувчи туристик хизматлар мажмуи ёки уларнинг бир қисми мустақил равишда ёки алоҳида туристик хизматлар кўрсатувчи шахсларни жалб этган ҳолда кўрсатилишини таъминлайди.
Туроператор турга кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқни алоҳида туристик хизматлар кўрсатувчи шахслар билан ёки турга кирувчи хизматларнинг барча турлари кўрсатилишини таъминловчи, туристлар ва экскурсантларни қабул қилувчи туроператор билан тузилган шартномалар асосида олади.
Туристнинг, экскурсантнинг ёки туристлар, экскурсантлар гуруҳи вакили бўлган шахснинг туристик маҳсулотни шакллантириш учун туроператорга берадиган буюртмаси дастлабки шартнома хусусиятига эга бўлган битим тарзида расмийлаштирилади.
Кириш туризми ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулотни шакллантириш фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорлар томонидан амалга оширилади.
Туристик маҳсулотни шакллантириш чоғида туроператор атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш таъминланишини назарда тутиши шарт.
Туристик маҳсулотни тарғиб этиш чоғида туроператор ва турагент туристик маҳсулот тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
Турагент туристик маҳсулотни тарғиб этишни туроператор билан тузилган шартнома асосида амалга оширади.
Туристик маҳсулотларни кириш туризми ва ички туризм ҳамда жойлаштириш воситалари тарзида реклама қилиш чоғида туризм соҳасида белгиланган миллий танитиш белгисидан фойдаланиш мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn25-modda. Туристик маҳсулотни шакллантириш ва тарғиб этиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.