Туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолиятдир.
Туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти туроператорлик фаолиятидир.
Туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти турагентлик фаолиятидир.
Туроператорлар туристик фаолиятни ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Турагентлар туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга оширади.
Туроператорлар туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Бунда экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.
Экскурсия фаолияти йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсиялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементидир.
Туроператорлар фаолиятини амалга оширишда лицензия асосий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
туристик маҳсулот буюртмачиси билан туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилганидан кейин туристик хизматлар кўрсатиш;
ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;
туристга ва экскурсантга ўз иши тартиби, жойлашган ери (почта манзили), лицензиянинг мавжудлиги, туризмнинг муайян турларини юритиш учун масъул бўлган мутахассислар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш, шу жумладан мазкур ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирган ҳолда тақдим этиш.
lex.uz’dagi asl matn20-modda. Туристик фаолиятни лицензиялаш ва туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.