Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд туристик зонадир.
Туристик зоналар давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига кўра ташкил этилади.
Туристик зоналар республика ёки маҳаллий даражада ташкил этилади. Республика даражасидаги туристик зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, маҳаллий даражадаги туристик зоналар эса ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ташкил этилади.
Туристик зоналарни аниқлашда уларда туристик ресурсларнинг мавжудлиги, шунингдек ушбу ҳудудларнинг туризм турларини ривожлантириш учун потенциал имкониятлари инобатга олинади.
Қурилаётган туристик индустрия объектларининг мулкдорлари ва (ёки) эгалари туристик зоналарнинг ҳудудларида туристик ресурслар барпо этилаётганда, шунингдек улардан фойдаланилаётганда ушбу объектларнинг мавжуд маҳаллий ижтимоий-иқтисодий, тарихий, илмий, бадиий, маданий муҳитга ёки бошқа ташкилий-мақсадли муҳитга ва инфратузилма муҳитига уйғунлашувини назарда тутиши шарт.
Туризм соҳаси субъектлари туристик зоналар ҳудудларида ўз фаолиятини ташкил этишда ва амалга оширишда атроф табиий муҳитга, маданий мерос объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаши шарт.
Туристик зоналарда амалга ошириладиган туристик фаолият ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият туристик зоналарни ташкил этиш мақсадларига монелик қилмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn17-modda. Туристик зоналар
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.