«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

79-modda. Кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари

Кузатув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан: мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, бундан иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги, суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган пайтга қадар қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатларини ижро этиш мустасно. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ижро ҳужжатларини ижро этишни тўхтатиб туриш учун асос бўлади; қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) унинг таркибидан муассислари (иштирокчилари) чиқиб кетиши муносабати билан қарздорнинг мол-мулкидан улушни (пайни) ажратиш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш тақиқланади; эмиссия қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади. Қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган санадан эътиборан қарздорнинг контрагенти томонидан шартномаларни бажаришни бир томонлама рад этишга ёки уларни бир томонлама ўзгартиришга, агар бу тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлса ҳам йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича келишмовчиликлар бўлган тақдирда, қарздор контрагентининг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талаби суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўриб чиқилади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида қарздор шартномани бажара олиши ва шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кечикишини бартараф этиши мумкинлиги тўғрисида далилларни (фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган бошқа кредитор ёки учинчи шахс томонидан мажбуриятларнинг таъминланиши шундай далиллар сифатида қабул қилиниши мумкин) тақдим этган тақдирда, суд шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни рад этишга ҳақли. Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи суд санацияси режасини ва қарзни тўлаш жадвалини ёки ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлса, суд кредиторлар йиғилиши ўтказилишини шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талаб кўриб чиқилгунига қадар кечиктиришга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.