Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза ушбу бобда белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
Аризада кўрсатилган шахс қарздорнинг ишларини бошқарувчи эканлиги тўғрисида етарли маълумот мавжуд эмаслиги аниқланса, суд субсидиар жавобгарликка тортишни рад этиши мумкин.
Субсидиар жавобгарликка тортиладиган шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда, ушбу шахсни жавобгарликка тортиш масаласи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўриб чиқилади.
Агар ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш жараёнида субсидиар жавобгарлик миқдорини аниқлаш мумкин бўлмаса, суд аризани кўриб чиқишни субсидиар жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган барча далиллар аниқлангунига ва кредитор билан ҳисоб-китоблар тугагунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар суд томонидан аризани кўриб чиқиш жараёнида даъвони таъминлаш тўғрисида ажрим чиқарилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш тўхтатиб турилган даврда ҳам даъвони таъминлаш чоралари амал қилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан сўнг қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек кредиторлар йиғилишининг кредиторларнинг қаноатлантирилмаган талаблари миқдори тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишни тиклаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Субсидиар жавобгарлик миқдорини белгилаш тўғрисидаги масала ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари ҳақидаги тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи суд томонидан кўриб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
73-modda. Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Oddiy tilda
СУБСИДИАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ АРИЗА КЎРИШ ТАРТИБИ
Нимани ангlatadi
Суд қарздорнинг молиясий ишларини бошқарувчи шахсларни жавобгарликка тортиш ариза-даъвосини махсус тартибда кўриб чиқади. Агар қарздорнинг ишларини бошқарганлиги исботланмаса, суд ариза-даъвони рад этиши мумкин. Жавобгарлик миқдорини аниқлаб бўлмаса, суд кўриш жараёнини вақтинча тўхтатиб туради.
Кимга тегишли
Бу қоида банкротлик ишларида қарздорнинг молиясий ишларини бошқарувчи шахслар ва суд органларига татбиқ этилади.
Аmalда
Компания банкротлик жараёнида бўлса ва унинг директори молиясий ишларни нотўғри бошқарганлиги сабабли қарз туғилган бўлса, суд директорни жавобгарликка тортиш ариза-даъвосини кўриб чиқади. Агар директорнинг қусури исботланмаса, суд ариза-даъвони рад этади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.