«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

67-modda. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари

Қарздор тузган битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланган тақдирда, тараф битим бўйича олинган барча нарсаларни бошқа тарафга қайтариши шарт, уларни натура шаклида қайтаришнинг имкони бўлмаган (шу жумладан, олинган нарсалар мулкдан фойдаланиш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш шаклида бўлса) тақдирда, агар қонунда битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари назарда тутилмаган бўлса, улар қийматининг ўрнини пул билан қоплаши керак. Бунда қарздор билан битим тузган тараф ушбу Қонунга мувофиқ қаноатлантирилиши лозим бўлган талабларини қарздорга нисбатан тақдим этишга ҳақли. Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда мол-мулкнинг йўқотилиши, шикастлантирилиши ёхуд учинчи шахслар томонидан асоссиз равишда олиниши муносабати билан мол-мулкни натура шаклида қайтариш мумкин бўлмаса, талаб қилинган мол-мулкнинг дастлабки харидори қарздор олдида йўқотилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун жавобгар бўлади. Мол-мулк қийматини қайтариш мумкин бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга бериш тўғрисида қарор қабул қилган шахс ушбу Қонунда белгиланган тартибда субсидиар тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.