«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

53-modda. Суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш

Суд томонидан кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомилларини жорий этиш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисида чиқарилган ажримлар ҳақидаги, қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар, мазкур ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қарорлар қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхати, даврийлиги ва мазкур маълумотларни эълон қилиш муддати, кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ҳамда молиялаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қарздорда эълон қилиш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарли мол-мулк мавжуд бўлмаса, харажатларнинг ўрнини қоплаш қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади. Суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Банкротлик ишларида суд қабул қилган қарорлар (қарздорни банкрот деб топиш, санация, ташқи бошқарув ва бошқа чорalar) оммавий ахборот воситаларида (газета, радио, телевизор) эълон қилинади. Бу эълонлар қарздорнинг қарзлари ва молиявий ҳолати ҳақида барча кишиларга маълумот беради. KIMGA TEGISHLI Суд бошқарувчиси ва банкротлик ишида иштирок этувчи барча томонлар. AMALDA Агар компания қарзларини тўла олмаса ва суд уни банкрот деб топса, суд бошқарувчиси уч кун ичида газетада эълон чиқаради. Мисол: "ООО "Сўзи" компанияси банкрот деб топилди" деган хабар барча одамлар ўқиши учун эълон қилинади. Эълон харажатлари қарздорнинг пулидан тўланади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.