«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

32-modda. Судгача санация қилиш асоси

Судгача санация қилиш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар амалга оширилади. Ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздор мол-мулкининг эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Тўловга қобилиятсизликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), бошқарув органи ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси судга тақдим этилгунига қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган битимга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.