Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.
Ваколатли давлат органи:
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини тўловга қобилиятсиз, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида юритади ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади;
суд бошқарувчиларининг аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш ва уларнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради;
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;
молиявий ҳолати бўйича мониторинг юритилаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ушбу корхоналарнинг раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларига жарималар солади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, агентликлар, бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
29-modda. Ваколатли давлат органининг ваколатлари
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГLATАДИ
Ваколатли давлат органи — бу Давлат активларини бошқариш агентлиги. Унинг асосий вазифаси давлат пули билан ишлаётган корхоналарни кузатиш, уларнинг молиявий аҳволини текшириш ва қарзи бўлган корхоналарни судга беришдир.
КИМГА TEGISHLI
Бу ваколатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлигига берилган.
AMALDA
Масалан, агентлик давлат пули билан ишлаётган заводнинг молиялари қаерга кетаётганини кузатади. Ёки ўз вақтида қарзни тўлай олмаётган компанияни судга берадиди. Агентликнинг қарорлари барча вазирликлар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.