Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади.
Суд бошқарувчиси ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида шартнома асосида жалб этилган шахсларга ҳақ тўлашни, суд харажатларини, қарздорнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш, баҳолаш харажатларини, зарур ҳолларда, аудитор хизматларидан фойдаланганлик харажатларини, аукцион харажатларини, ҳужжатларни сақлашга топшириш харажатларини, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлашни амалга ошириши мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишга суд бошқарувчиси томонидан жалб этилган шахсларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори қарздор активлари баланс қийматининг базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан ҳисоб-китоб қилинган суммадан келиб чиқиб (бундан ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган харажатлар мустасно), агар баланс қийматининг суммаси:
БҲМнинг минг бараваригача бўлса — қарздор активлари баланс қийматининг ўн икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
БҲМнинг минг бараваридан беш минг бараваригача бўлса — қарздор активлари баланс қийматининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
БҲМнинг беш минг бараваридан ўн минг бараваригача бўлса — қарздор активлари баланс қийматининг саккиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
БҲМнинг ўн минг бараваридан ортиқ бўлса — қарздор активлари баланс қийматининг беш фоизидан кўп бўлмаган миқдорда фоизларда белгиланади. Бунда харажатлар БҲМнинг кўпи билан икки минг икки юз бараваридан ошмаслиги керак.
Ушбу модданинг мақсадлари учун қарздор активларининг баланс қиймати тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан олдинги охирги ҳисобот санасидаги молиявий ҳисоботлар асосида аниқланади.
Қарздор активларининг ҳақиқий баланс қийматини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда у баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган баҳолаш қиймати асосида аниқланади. Ушбу қоидалар суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомилларига нисбатан қўлланилмайди.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотлар тегишинча суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатиш, шунингдек қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкни сотиш режасида акс эттирилади.
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш билан боғлиқ харажатлар, агар кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар қўмитаси мажлисида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, гаров билан таъминланган кредитор томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
27-modda. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш билан боғлиқ харажатлар
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГЛАДАДИ
Банкротлик ишини юритиш учун керак бўладиган барча харажатлар — суд бошқарувчисининг ҳақи, суд харажатлари, мол-мулкни баҳолаш, аукцион ўтказиш, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа ишлар — қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Ҳақ миқдори қарздорнинг активлари қиймати асосида фоизда белгиланади.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида тўловга қобилиятсиз шахсларнинг банкротлик ишини юритишда қўлланилади.
АМАЛДА
Агар қарздорнинг активлари 500 миллион сўм бўлса ва БҲМ 200 миллион сўм бўлса, суд бошқарувчисининг ҳақ миқдори активлари баланс қиймати ўн фоизидан кўп бўлмаган сумма асосида ҳисоб қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.