Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари суд бошқарувчиларини ихтиёрий асосда бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидир.
Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари суд бошқарувчиларнинг касбий даражасини юксалтириши ва сақлаб туриши, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиши керак.
Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари:
суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат ҳокимияти органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатларда суд бошқарувчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
давлат ҳокимияти органларидан ва республика ижро этувчи ҳокимият органларидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олади;
ушбу Қонунда белгиланган тартибда суд бошқарувчиси лавозимига номзодни судга тақдим этади;
суд бошқарувчиларининг касбга оид одоб қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолашни, улар томонидан қонунчиликка, касбга оид одоб қоидаларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;
суд бошқарувчиларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларни ваколатли давлат органига тасдиқлаш учун киритади;
суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишда иштирок этади;
ўз аъзолари фаолиятини ўрганади ва таҳлил қилиб боради.
Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
24-modda. Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари
(24-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари — бу суд бошқарувчиларнинг ўзлари ихтиёрий асосда ташкил этган ташкилотлар. Улар давлат ташкилоти эмас, балки шахсий касбий манфаатларни ҳимоя қилувчи бирлашмалар. Бу ташкилотлар суд бошқарувчиларнинг касбий даражасини ошириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлайди.
**Кимга tegishli**
Бу ташкилотлар суд бошқарувчиларга тегишли ва уларнинг манфаатларини ифода этади.
**Amalda**
Масалан, суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси давлат органларидан суд бошқарувчиларнинг ишлаш шартларини яхшилаш тўғрисида сўраб олиши ёки уларнинг касбий одоб қоидаларини ишлаб чиқиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.