Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир вақтда унинг мол-мулкини хатлайди, бундан қонунчиликка мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бажарилишининг асосланган кафиллиги ёки кафолатланган бошқа таъминоти учинчи шахслар томонидан тақдим этилган тақдирда, суд мазкур қарздорнинг илтимосномасига кўра унинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.
Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришилиши учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишни қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига кўра кўпи билан бир ойга кечиктириши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор бўлган фуқарога нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, суд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритишни мерос тақдири ҳақидаги масала ҳал этилгунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлиги далилларини тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
232-modda. Суд томонидан қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
Oddiy tilda
**NIMANI ANGLATADI**
Суд якка тартибдаги тадбиркор (шахсий сотувчи, қўлай ишчи) ўз қарзларини тўла олмаса, унинг молини сўзиб олади. Агар у бир ойда кредиторлар билан келишув ёки ҳисоб-китоб қилса, молини қайтариши мумкин. Ўзбек қонуни бундай одамларни банкротлик жараёнида ҳимоя қилади.
**KIMGA TEGISHLI**
Бу қоида якка тартибдаги тадбиркор бўлган фуқаралар ва уларнинг кредиторларига (қарз берувчиларга) тегишли.
**AMALDA**
Мисол: Қўлай ишчи Ахмад 50 миллион сўм қарз олди, лекин ишсиз қолди. Суд унинг мол-мулкини сўзиб олди. Ахмад бир ойда кредиторлар билан келишув тузди ва қарзни қисман тўлади. Суд унинг машинасини қайтарди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.