Агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажарилмаса ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигининг аломатлари бўлади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин, бундан ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар билдирадиган кредиторлар мустасно.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомили амалга оширилаётганда кредиторлар ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар юзасидан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилаётганда тақдим этилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритиш тамомланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
228-modda. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ва уни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза
Oddiy tilda
**Nimani anglatadi**
Бу модда якка тадбиркорнинг қарзини тўла олмаслигини аниқлашнинг белгиларини баён қилади. Агар уч ойда мажбуриятни бажармаса ва қарзи асосий миқдорнинг камида икки юз баравари бўлса, у тўловга қобил эмас деб хисобланади. Бу холатда кредиторлар ўз талабларини судга берадилар.
**Kimga tegishli**
Бу қоида якка тадбиркорлар ва уларнинг қарзларини ундириш хохловчи кредиторларга тегишли.
**Amalda**
Жамиятчи Ахмад уч ойдан бери ўз қарзларини тўламаяпти ва қарзи 500 млн сўм. Кредитор судга ариза берди. Суд Ахмадни тўловга қобил эмас деб топди ва банкротлик жараёни бошланди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.