Суднинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги қарори чиқарилгунига қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.
Суд томонидан жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси тасдиқланганидан кейин ушбу режа учун жисмоний шахснинг мол-мулк гарови билан таъминланган мажбуриятлари бўйича овоз бермаган кредитор ундирувни жисмоний шахснинг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлиб, бу илтимоснома, агар ундирувни мазкур мол-мулкка қаратиш жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини бажаришга тўсқинлик қилиши исботланмаган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин.
Кредиторларнинг жисмоний шахснинг мол-мулк гарови билан таъминланган талабларини қаноатлантириш шартлари жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида кўрсатилиши керак. Бу шартлар гаров билан таъминланган кредиторлар томонидан маъқулланади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
203-modda. Жисмоний шахснинг гаров билан таъминланган талаблари
Oddiy tilda
ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН ТАЛАБЛАРИ
Нимани ангlatadi
Бу модда банкротлик жараёнида қарз олувчининг гаровга қўйилган мол-мулкини сотиш қоидаларини белгилайди. Агар жисмоний шахс қарзини қайта ўзгартириш режасини қабул қилса, унинг гаровга қўйилган мол-мулки сўзсиз сотилмайди. Кредиторлар фақат махсус шартлар бўйича ушбу мол-мулкни сотишни сўраши мумкин.
Кимга тегишли
Бу қоида банкротлик жараёнидаги жисмоний шахслар ва уларнинг қарзларини таъминлаган кредиторларга тегишли.
Амалда
Масалан, Ахмад уйга қарз олди ва уйни гаров қўйди. Банкротлик жараёнида уй сўзсиз сотилмайди, балки Ахмадга қарзни қайта ўзгартириш режасини бажаришга вақт берилади. Кредитор фақат режа бажарилмаса, суддан уйни сотишни сўраши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.