Қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига) ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига берилади.
Қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан кредиторларга кредиторлик қарзларини тўлаш ҳисобига таклиф этилади. Кредитор ушбу мол-мулкни қабул қилишга розилик бериш ёки уни рад этиш ёхуд ушбу масалани қонунда белгиланган ҳолларда кредиторнинг кузатув кенгашига ёки муассисларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида тугатиш бошқарувчисини реализация қилинмаган мол-мулк ҳақида таклиф олинган кундан эътиборан ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор қилади. Кредитор томонидан хабарнинг белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этилмаганлиги мол-мулкни қабул қилиш рад этилишига тенглаштирилади.
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ёзма шаклда хабардор қилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни тўлайди.
Мол-мулкни қабул қилиш рад этилган ёки уни қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулкни қабул қилишга ундаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Суд мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхонанинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки, агар кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қарздор юридик шахсни тугатишга доир иш юритишнинг белгиланган муддатида қабул қилишни рад этган бўлса, давлат мулкига ўтади ҳамда тугатиш бошқарувчиси уни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг балансига топширади. Суд мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
159-modda. Қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки
(159-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Oddiy tilda
ҚАРЗДОРНИНГ ҚОЛГАН МОЛ-МУЛКИ
Нимани англадади
Банкротлик жараёнида қарздорнинг барча қарзлари кредиторларга тўланганидан сўнг, ушбу қарздорга мансуб қолган мол-мулк қайта тақсимланади. Агар мол-мулк сотилмаса, унга кредиторлар ёки давлат эгалик қилади.
Кимга тегишли
Бу қоида банкротлик жараёнида қарздор юридик шахсларнинг қолган мол-мулкини қайта тақсимлаш тартибини белгилайди.
Аmalда
Компания банкротлик эълон қилди. Кредиторларга 100 млн сўм қарз бор. Компанияда 150 млн сўм мол-мулк бор. Қарзлар тўланганидан сўнг 50 млн сўм қолди. Бу қолган пул компанияни ташкил этувчи шахсларга ёки давлатга берилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.