Агар қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилмаган бўлса, тугатишга доир иш юритиш мобайнида эса қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар, шу жумладан молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида судга тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида қарздорнинг кредиторлари йиғилишини чақириши шарт.
Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор шундай қарорни қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқаётган кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган пайтдаги ҳолатга кўра қаноатлантирилмаган кредиторлар талаблари умумий миқдорининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарув тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва ташқи бошқарувчиликка номзод, шунингдек бу номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
157-modda. Ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш имконияти
Oddiy tilda
**Nimani anglatadi**
Agar қарздорнинг молиявий ҳолати яхшиланиб, тўлов қобилияти тикланиши мумкин бўлса, тугатиш бошқарувчи суд ва кредиторларга ишни тугатиб, ўрнига ташқи бошқарув жорий этишни таклиф қилиши мумкин. Бу жараён қарздорга қайта ўзини тиклаш имкони беради.
**Kimga tegishli**
Бу қоида тугатиш жараёнида бўлган қарздорлар ва уларнинг кредиторларига нисбатан қўлланилади.
**Amalda**
Компания ифлосликка тушди, лекин янги контрактлар олиб, даромадлари ортди. Бошқарув бир ойлик муддатда кредиторлар йиғилишини чақириб, ишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилишни таклиф этади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.