Тугатиш бошқарувчиси ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот, шунингдек бошқа ахборот тақдим этади.
Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:
шакллантирилган тугатиш массаси тўғрисидаги, шу жумладан қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш жараёни ва якунлари ҳақидаги, қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш жараёни ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
қарздорнинг ягона ҳисобварағига тушган ва ишлатилган пул маблағларининг суммаси ҳамда тушумларнинг манбалари ҳақидаги маълумотлар;
қарздорнинг мол-мулкини реализация қилиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар, мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммалар кўрсатилган ҳолда;
учинчи шахсларга нисбатан қарзни ундириш ҳақида тугатиш бошқарувчиси томонидан қўйилган талаблар, шу жумладан суд тартибида қўйилган талабларнинг миқдори ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, шунингдек қарздорнинг учинчи шахслар эгалигида турган мол-мулкини аниқлаш ва талаб қилиб олиш чора-тадбирлари ҳақидаги маълумотлар;
қарздорнинг битимларини ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортилишини билдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
қарздорнинг кредиторларнинг талаблари реестрини юритишга оид иши ҳақидаги маълумотлар, кредиторларнинг реестрга киритилган талабларининг умумий миқдорини ва ҳар бир навбат бўйича талаблари миқдорини алоҳида-алоҳида кўрсатган ҳолда;
қарздорнинг тугатишга доир иш юритиш даврида ўз фаолиятини давом эттираётган ходимларининг ҳамда ўзи билан тузилган меҳнат шартномалари тугатишга доир иш юритиш даврида тугатилган ходимларнинг сони ҳақидаги маълумотлар;
қарздорнинг ҳисобварақларини ёпиш бўйича тугатиш бошқарувчиси амалга оширган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш харажатларининг суммаси ҳақидаги маълумотлар, уларнинг мақсадини кўрсатган ҳолда.
Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш жараёни тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳам бўлиши керак, уларнинг таркиби тугатиш бошқарувчисининг ўзи томонидан, шунингдек кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг ёхуд суднинг талаблари билан белгиланади.
Тугатиш бошқарувчиси суднинг талабига кўра ушбу судга тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини амалга оширишга тааллуқли барча маълумотларни тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
155-modda. Тугатиш бошқарувчисининг фаолиятини назорат қилиш
Oddiy tilda
ТУГАТИШ БОШҚАРУВЧИСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Нимани ангlatади
Тугатиш бошқарувчи (компанияни ёки шахсни банкротлик жараёнида ликвидация қилувчи) ўз ишини ҳар ойда кредиторларга ҳисобот қилиши керак. Ҳисобот қарздорнинг молиясини, мол-мулкини, унинг сотилишини ва қарзларни ундиришни кўрсатади. Бу назорат қарздорнинг пули ҳалол ишлатилаётганини текширади.
Кимга тегишли
Бу қоида тугатиш бошқарувчисига ва кредиторлар қўмитасига, шунингдек суд органларига тегишли.
Аmalда
Мисол: Компания банкротлик жараёнида. Тугатиш бошқарувчи ҳар ойда кредиторларга: "Ўй сотдик 500 млн сўм, 100 млн сўм харажатга ишлатдик, қолган 400 млн сўм кредиторларга тўлаш учун сақланмоқда" деб ҳисобот қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.