«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

151-modda. Қарздорнинг мол-мулкини сотиш

Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси, ушбу мол-мулкни электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотишга киришади. Қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиши керак. Агар тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ўз таклифларини кредиторларга тақдим этган пайтдан эътиборан бир ой ичида қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ёхуд тугатиш бошқарувчиси юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур келишмовчиликларни кўриб чиқиш якунларига қараб суд мол-мулкни сотиш тартиби ва муддатларини (жадвалини) тасдиқлайди, ёки тугатиш бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод қилади. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида мол-мулкни сотиш муддатларига (жадвалига) ўзгартиришлар киритишни талаб этувчи ҳолатлар юзага келса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида муддатларни (жадвални) ўзгартириш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиши ва кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига тақдим этиши шарт. Қарздорнинг муомалада бўлиши чекланган мол-мулки фақат электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдосида қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирок этади. Тугатиш бошқарувчиси электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома асосида амалга оширади. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказувчи ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва тугатиш бошқарувчисига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас. Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) ёки унинг мол-мулкининг бир қисмини сотиш ушбу Қонуннинг 126 ва 127-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Қарздорнинг мол-мулкини сотиш** **Нимани англадади** Банкротлик жараёнида қарздорнинг барча мол-мулки инвентаризация ва баҳолангандан кейин электрон аукцион орқали сотилади. Сотиш тартиби ва вақти кредиторлар йиғилиши ёки қўмитаси томонидан маъқуллаш керак. **Кимга тегишли** Бу қоида банкротлик жараёнида қарздорнинг мол-мулкини сотиш масаласини ҳал қилади. **Амалда** Масалан, қарз бериш компанияси банкротлик эълон қилса, тугатиш бошқарувчиси унинг офис мебели, компьютер ва бошқа мол-мулкини электрон аукцион орқали сотади. Сотиш жадвали кредиторлар қўмитаси маъқуллаши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.