Суд томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида ажрим чиқарилиши кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асос бўлади.
Суднинг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар белгиланади:
талаблари қаноатлантирилиши бошланадиган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати;
навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугаллаш навбатининг мазкур ажрим чиқарилган санадан эътиборан икки ойдан ошмаслиги шарт бўлган муддати;
бундай навбатдаги кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш нисбатлари.
Кредиторларнинг улар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқарилган кредиторларга нисбатан навбат тартибида қаноатлантирилиши лозим бўлган талаблари суд томонидан аниқланган тақдирда, суд кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тартибини ўзгартириш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Агар муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар суд томонидан белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки ҳисоб-китоблар белгиланган нисбатда амалга оширилмаган бўлса, кредитор муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган санадан эътиборан то унинг талаблари тегишинча тўла ёхуд белгиланган нисбатда қаноатлантирилган санага қадар тўланмаган суммага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган миқдорда фоизлар ҳисобланишини талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
136-modda. Муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида ажрим чиқариш оқибатлари
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Суд банкротлик ишида белгилаган муддат ичида (2 ойдан ошмаслиги керак) кредиторларни қайси тартибда тўлаш керак деб қарор қабул қилади. Агар ушбу муддатда ёки белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилмаса, кредитор қўшимча фоизларни талаб қилиши мумкин.
KIMGA TEGISHLI
Бу қарор банкротлик жараёнида кредиторлар ва қарзи олувчи (банкрот) ўртасидаги муносабатларга тегишли.
AMALDA
Масалан, компания банкрот бўлди. Суд қарор қабул қилди: биринчи ойда ишчиларнинг ҳақларини, иккинчи ойда бошқа кредиторларни тўлаш керак. Агар компания иккинчи ойда тўлов қилмаса, кредиторлар қўшимча фоизларни талаб қилиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.