«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

113-modda. Ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан озод этиш

Ташқи бошқарувчи ўз вазифасини бажаришдан қуйидаги ҳолларда суд томонидан озод этилиши мумкин: ўз аризасига биноан; зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак; ваколатли давлат органининг аризаси асосида; ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда. Ташқи бошқарувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам ўз вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин. Ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) бундай ажримнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.