Суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни тўлаш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги;
қарздор қарзни тўлаш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги.
Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторларнинг йиғилишини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келган пайтдан эътиборан икки ҳафта ичида ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида чақириши шарт.
Қарздорнинг раҳбари кредиторларнинг йиғилишига қарзни тўлаш жадвали ва суд санацияси режаси бажарилишининг якунлари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисоботга қарздорнинг охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг даромадлари (фойдаси) ва зарарлари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Санация қилувчи бошқарувчи кредиторларнинг йиғилишига қарздор раҳбарининг ҳисоботи билан бир вақтда қарздор раҳбарининг ҳисоботи юзасидан ўз хулосасини тақдим этади.
Кредиторларнинг йиғилиши қарздор раҳбарининг ҳисоботини, шунингдек санация қилувчи бошқарувчининг мазкур ҳисобот бўйича хулосасини кўриб чиқиш якунларига кўра ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига кредиторлар йиғилиши баённомасининг кўчирма нусхаси, шунингдек кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорга қарши овоз берган ёки ушбу масала юзасидан овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинади.
Суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси асосида ажрим чиқаради ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
103-modda. Суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГЛАДАДИ
Суд санацияси (қарздорни сақлаш) муддати якунланиши мумкин, агар қарздор ўз қарзларини тўлай олмаса ёки тўлаш жадвалини бир неча марта бузса. Бу холатда суд санацияси тугатилиб, бошқа йўл танланади.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида қарздор (компания ёки шахс) ва унинг кредиторларига (пул берганларга) тегишли.
АМАЛДА
Агар қарздор уч ойдан ортиқ қарзни тўлай олмаса, санация бошқарувчи суд йиғилишини чақиради. Йиғилишда қарздорнинг раҳбари ҳисобот беради. Агар ҳолат ёмон бўлса, кредиторлар банкротлик жараёнини бошлашни сўрашади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.