Ишлаб чиқариш-техника базаси хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:
ишлаб чиқариш-техника базасининг тегишлилиги, жойлашган ери, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;
транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.
lex.uz’dagi asl matnТранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби (ВМ қарори №125, 2021)
I2-24-band. 3-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг хоналарига доир талаблар — I2-24-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.