Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.
Аниқланган техник носозликлар тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» модулига киритилади ва техник носозлик тўғрисида белги қўйилади.
Бундай транспорт воситаси олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matnТранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби (ВМ қарори №125, 2021)
51-band. 5-боб. Техник кўрикни ўтказишнинг умумий тартиби — 51-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.