Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби (ВМ қарори №125, 2021)

45-band. 5-боб. Техник кўрикни ўтказишнинг умумий тартиби — 45-банд

Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат бундан мустасно). Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими жойига чиққан ҳолда, носозликлар тўғрисида Низомга 3-иловада келтирилган намунадаги алоҳида транспорт воситасининг техник кўрик далолатномасини электрон шаклда расмийлаштиради ва барча носозликлар тўғрисидаги маълумотларни «Техник кўрик» модулига киритади. Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни мазкур Низом талаблари асосида техник кўрикка қўяди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.