Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тегишли бўлган транспорт воситалари ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.
Юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга ариза юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки ДЙҲХХ дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали мурожаат этишлари мумкин.
ЯИДХП ёки ДЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали шакллантирилган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модули (кейинги ўринларда — «Техник кўрик» модули) орқали тадбиркорлик субъектларига онлайн режимида юборилади.
Техник кўрикдан ўтказиш жойи ва вақти ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга онлайн режимда хабар юборилади.
Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» модулига киритиб борилади.
lex.uz’dagi asl matnТранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби (ВМ қарори №125, 2021)
4-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 4-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.