Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда — техник кўрик) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг техника базалари, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга (давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари бундан мустасно) тегишли бўлган барча (М, N, O, L) тоифадаги транспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matnТранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби (ВМ қарори №125, 2021)
2-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.