Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим ўқув дастурларини, зарур билим, малака ҳамда кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган.
Умумий ўрта таълим (I — XI синфлар) босқичлари қуйидагилардан иборат:
бошланғич таълим (I — IV синфлар);
таянч ўрта таълим (V — IX синфлар);
ўрта таълим (X — XI синфлар).
Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Бошланғич таълим таълим олувчиларда умумий ўрта таълимни давом эттириш учун зарур бўлган саводхонлик, билим, малака ва кўникмалар асосларини шакллантиришга қаратилган.
Таянч ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради.
Таянч ўрта таълим доирасида (VII синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади.
Ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгалланишини таъминлайди.
Профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек таълим олувчиларни юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга тайёрлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.
Ўрта махсус таълим академик лицейларда тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йил мобайнида амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-хунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида, давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этади.
Нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Иқтидорли ва истеъдодли болаларнинг қобилиятини ривожлантириш учун Президент, ижод ва бошқа ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек мактаб-интернатлар ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида инклюзив шаклда ёки уй шароитларида якка тартибда таълим олади.
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг синфларида (гуруҳларида) таълим олувчилар сони ўттиз беш нафардан ошмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn9-modda. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Oddiy tilda
УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
Нимани ангlatadi
Бу таълимнинг икки тури. Умумий ўрта таълим — болаларга асосий билим, малака ва кўникмаларни беради. Ўрта махсус таълим — лицейларда касб-хунарга йўналтирилган чуқур таълим. Икки тур ҳам давлат стандартига мувофиқ ташкил этилади.
Кимга tegishli
Ўрта махсус таълим академик лицейларда, умумий ўрта таълим ўрта таълим ташкилотларида амалга оширилади.
Amalda
Болани 7 ёшида I синфга қабул қилади. У 11 йил давомида I-XI синфларда ўқийди. Сўнг академик лицейга ўтиб, 2 йил ўрта махсус таълим олиши мумкин. Синфда 35 та ўқувчидан ошмаслиги керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.