Таълим соҳасидаги давлат назорати берилаётган таълимнинг мазмуни ва сифати давлат таълим стандартларига, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига, шунингдек ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари таълим сифати устидан назоратни амалга оширишда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашади.
Таълим ташкилотлари томонидан берилаётган таълимнинг мазмуни ва сифати таълим тўғрисидаги қонунчиликка номувофиқлиги аниқланган ҳолларда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари номувофиқликни бартараф этиш юзасидан уларга тақдимнома киритади. Аниқланган номувофиқлик бартараф этилмаган тақдирда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари таълим ташкилотининг давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификатини қонунчиликка мувофиқ бекор қилишга ҳақли.
Таълим сифати устидан назорат қилиш ваколатларига эга бўлмаган органлар томонидан таълим ташкилотларининг таълим сифатини, таълим жараёни ташкил этилишини, педагог ходимларининг меҳнат фаолиятини, таълим олувчиларининг ўзлаштиришини текширишга йўл қўйилмайди.
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида таълим сифати, шунингдек лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn43-modda. Таълим соҳасидаги давлат назорати
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Давлат назорати — бу таълим ташкилотлари берилаётган таълимнинг сифати ва мазмуни давлат стандартларига ва қонунга мувофиқ эканлигини текширишдир. Агар таълим сифати ёмон бўлса ёки қонунга зид бўлса, давлат органлари таълим ташкилотидан бунини тузатишни талаб қилади.
KIMGA TEGISHLI
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларига (Таълим вазирлиги ва унинг филиаллари) мансуб.
AMALDA
Мектаб директори ўқув дастурини қонун талабларидан четда ўзгартирди. Таълим вазирлиги буни аниқлади ва директорга тақдимнома берди. Агар директор ўзгартиришни бартараф қилмаса, мектабнинг давлат сертификати бекор қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.