Маърифий фаолият шахснинг шахсий, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан камол топиши, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳиятини, имкониятларини, мулоқот қилиш қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникмалар ва малакаларни шакллантиришга қаратилган, давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланади.
Маърифий фаолият қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган (суд ҳукми қонуний кучга киргунига ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар), жинсий эркинликка қарши жиноятларни, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятларни, тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятларни, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларни, фирибгарликни ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятларни коррупцияга оид жиноятларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар маърифий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, талаблари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Таълим тўғрисида»ги қонун
14¹-modda. Маърифий фаолият
(14¹-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.