Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
мустақил равишда ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ва ўз маҳсулотининг (ишлари, хизматларининг) истеъмолчиларини танлаш;
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;
ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ва (ёки) ижарага олиш, шу жумладан лизинг йўли билан;
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to'g'risida»gi qonun
8-modda. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.