Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан чет эл инвестицияларни), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш учун, шунингдек бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
экспорт-импорт операциялари, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иштирокини кенгайтириш чора-тадбирларини кўриш;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарур ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа хил ахборотлар билан таъминлаш;
зооветеринария хизмати кўрсатилиши учун зарур шароитлар яратиш;
солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to'g'risida»gi qonun
43-modda. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
(43-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.