«Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to'g'risida»gi qonun

41-modda. Давлат бошқарув органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари

Давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингни, мавжуд муаммоларни ўрганишни ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишни амалга оширади; тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда кўмаклашади; тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз маҳсулотларини ташқи ва ички бозорларда реализация қилишда кўмаклашади; тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хил хизматлар тизими ривожлантирилишини ташкил этади; тадбиркорлик фаолияти субъектларига кадрларни тайёрлашда, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашади; тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.