«Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to'g'risida»gi qonun

40-modda. Текширишни амалга ошираётган мансабдор шахсларга доир талаблар

(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини текширишга киришишига ушбу шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишларни ўтказиш режасидан кўчирма ёки шу орган қабул қилган режадан ташқари ёхуд муқобил текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси бўлганда йўл қўйилади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзувни киритадилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.