«Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to'g'risida»gi qonun

37-modda. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тижорат сири ва ошкор этилмаган ахборотини ҳимоя қилиш

Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум эмаслиги, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслиги ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлиги туфайли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган ҳолларда ҳимоя қилинади. Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади. Ошкор этилмаган ахборотни ҳимоя қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқа маълумотларга) нисбатан татбиқ этилмайди. Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқалган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик оқибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.