Сув кодекси

91-modda. Шифобахш сувлар тоифасига киритилган сув объектларидан биринчи навбатда даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланиш

Белгиланган тартибда шифобахш сувлар тоифасига киритилган сув объектларидан, энг аввало, даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланилади. Сув хўжалиги ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, тоғ-кон саноати ва геология органлари айрим ҳолларда тегишлилигига кўра шифобахш сувлар тоифасига киритилган сув объектларидан соғлиқни сақлаш органлари ва санатория-курорт бошқармалари билан келишувга кўра бошқа мақсадлар учун фойдаланишга рухсат бериши мумкин. Шифобахш сувлар тоифасига киритилган сув объектларига сув ташлаш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.