Сув кодекси

83-modda. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга: уюшма аъзоларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш; хизмат кўрсатувчи сув етказиб берувчи ташкилотдан сувдан фойдаланувчилар ўртасида сувнинг адолатли равишда тақсимланиши ва берилишини талаб қилиш; суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш режаларини ишлаб чиқишда, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тадбирлари режаларини ишлаб чиқишда таклифлар билан иштирок этиш; республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш, уларнинг қарорларини тайёрлашда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш; уюшмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун иттифоқларга аъзо бўлиб кириш. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси қонунчиликка ва сувдан фойдаланувчилар уюшмасининг уставларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси: сув тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; сувдан фойдаланувчилар уюшмасининг мол-мулкидан ва маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотнинг ўз аъзолари учун очиқлигини ва ундан фойдаланишини таъминлаши; рўйхатга олувчи органга, солиқ органларига ва давлат статистика органларига белгиланган тартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши шарт. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг зиммасида қонунчиликка ва сувдан фойдаланувчилар уюшмасининг уставларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.