Сув кодекси

80-modda. Сув етказиб берувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари

Сув етказиб берувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: сувдан фойдаланишни амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда иншоотлар, қурилмаларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишни амалга ошириш; берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текширишни амалга ошириш; кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўланишини талаб қилиш; сувдан фойдаланувчиларга сув етказиб беришни сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганда, сувдан мақсадсиз фойдаланилганда, сув олиш лимитлари ошириб юборилганда, шунингдек сув етказиб берганлик учун ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган ҳолларда, аниқланган шартнома шартларининг бузилишлари бартараф этилгунига қадар тўхтатиб туриш; ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитларига ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш. Сув етказиб берувчи ташкилот қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.