Сув кодекси

77-modda. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан ёки балиқ овлаш участкаларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари

Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ёки балиқ овлаш участкалари ўзига фойдаланиш учун берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ушбу Кодекснинг 75-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, белгиланган тартибда: балиқ захираларининг урчиб кўпайиши учун шарт-шароитларни таъминлаши; балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида ёки балиқ овлаш участкаларида ирригация-мелиорация тармоқларини ва бошқа иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, тиклаш ишларини амалга ошириши, шунингдек уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши; зарур мелиорация ишларини олиб бориши ҳамда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жойлашган жойлардаги соҳил бўйи участкаларини лозим даражада санитария ҳолатида сақлаши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.