Сув кодекси

75-modda. Сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Сувдан фойдаланувчилар: ўзига берилган сув ресурсларини оқилона бошқариши ва улардан фойдаланиши, сувдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслиги, сувни тежаб сарфлаш, унинг сифатини тиклаш ва яхшилаш чораларини кўриши; белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши; сув объектларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиши; сувдан махсус фойдаланишда сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириши; сувдан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиши, сув олиш учун ўз вақтида талабнома бериши; таркибида ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган сувларнинг сув объектларига оқизилишини тўлиқ тўхтатиш чораларини кўриши; бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув хўжалиги объектларига ва табиий ресурсларга (ерларга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, фойдали қазилмаларга ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги; сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ўзига тегишли сув хўжалиги объектлари ва улардаги иншоотларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши; оқова сувлар сув объектларига ва жой рельефига оқизиладиган жойларни автоматик равишда мониторинг қилиш воситалари билан жиҳозлаши; олинадиган сув миқдорининг ҳамда сув объектларига ва жой рельефига оқизиладиган оқова сувлар ҳажмининг ҳисобини юритиши ҳамда зарур ахборотни сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномани берган ваколатли органларга, шунингдек сув етказиб берувчи ташкилотларга тақдим этиши; сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сув етказиб берувчи ташкилотларнинг хизматлари ва шартнома асосида кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни, шунингдек сув объектларига ҳамда жой рельефига ифлослантирувчи моддаларни оқизганлик учун компенсация тўловларини ўз вақтида тўлаши; сувни тежаш ва рақамли технологияларни жорий этиш чораларини кўриши; сувларнинг ифлосланиши, булғаниши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларига сувларнинг зарарли таъсирини бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги; сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини, соҳил бўйи минтақаларини ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши; ўзининг сув хўжалиги объектларига сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши; сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ўзига хизмат кўрсатадиган сув етказиб берувчи ташкилотларни, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ўз вақтида хабардор қилиши ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда, шунингдек сув объектларидаги таъмирлаш-тиклаш ишларида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиши; балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт. Сувдан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Ўз балансида вертикал суғориш қудуғига эга бўлган сувдан фойдаланувчи ташкилотлар ва жисмоний шахслар мазкур суғориш қудуғига бевосита туташ бўлган ер участкаси учун сув хўжалиги хизматлари тўловидан озод этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.