Сув кодекси

69-modda. Сув олиш лимитларини тасдиқлаш

Сув олиш лимитлари: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан Гидрометеорология хизмати агентлигининг прогнози асосида; Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг буйруқлари билан; халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Қувасой шаҳри бўлими) билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув олиш лимитини белгилаш учун сувдан фойдаланувчилар вегетация ва куз-қиш даврлари бошлангунига қадар бир ой олдин, суғориладиган деҳқончиликдан ташқари бошқа эҳтиёжлар учун эса — ҳар йили 1 сентябрга қадар — уларга хизмат кўрсатадиган сув етказиб берувчи ташкилотларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак: сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномалар (табиий сув манбаларидан сув олинганда); белгиланган тартибда тасдиқланган сув етказиб бериш жадваллари (бундан сув қувурлари — ичимлик ва хўжалик-маиший сув таъминоти тизимининг сувидан фойдаланувчилар мустасно). Сув олиш лимитлари сув олишнинг рухсат этилган сув манбалари (дарё, сой, булоқ, сув ҳавзаси, ирригация тизими, магистрал канал (тизим), суғориш ва коллектор тармоғи, ер ости сувлари ва бошқа сув манбалари) бўйича умумий ҳажмини акс эттириши ҳамда ҳар ўн кунда аниқ сув олиш жойлари бўйича тақсимланган бўлиши керак. Сув олиш лимитларини белгилашда иқтисодиёт тармоғининг устуворлигига ҳамда барча сувдан фойдаланувчиларнинг алоҳида сув манбалари ва ирригация тизимлари бўйича кутилаётган сувлилик ҳисобга олинган ҳолда, сув билан тенг баробарда таъминланишига риоя этилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.