Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар махсус ахборот тизимида электрон шаклда:
вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи айрим ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таркибига кирадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;
сув етказиб берувчи ташкилотлар томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хизмат кўрсатиш ҳудудидаги бошқа сувдан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар — туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари (Қувасой шаҳар бўлими) томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Сувдан фойдаланиш тўғрисида белгиланган тартибда тузилган шартномалар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида (Қувасой шаҳар бўлимида) рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар реестри Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (сунъий сув объектларидаги сувдан фойдаланилганда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли органларига (табиий сув объектларидаги сувдан фойдаланилганда) белгиланган тартибда назоратни таъминлаш учун берилади.
lex.uz’dagi asl matn67-modda. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Сув кодексида сувдан фойдаланиш шартномаси рўйхатдан ўтказиш жараёни тўғрисида сўз боради. Бу шартномалар махсус электрон тизимда қайд этилиши керак. Шартнома рўйхатдан ўтгач, у қуввага киради ва амал қила бошлайди.
KIMGA TEGISHLI
Сув хўжалиги вазирликлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва инспекциялар шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ишини амалга оширади.
AMALDA
Фермер сув етказиб берувчи ташкилотасига сув сотиб олиш шартномасини имзолайди. Бу шартнома туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтгач, шартнома қуввага киради ва фермер сув олиша бошлайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.