Сув кодекси

57-modda. Сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартлари

Ер усти сувларидан ва ер ости сувларидан фойдаланишга лойиқ тасдиқланган захираларидан фойдаланишда сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беш йил муддатга берилади. Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахслар унинг амал қилиш муддати даврида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органлар ҳамда ҳудудий гидрогеологик станциялар вакиллари иштирокида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириладиган фойдаланиладиган қудуқларни консервация қилишни ва қайта ишга туширишни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Тасдиқланмаган захиралардаги фойдаланишга яроқли бўлган ер ости сувларидан фойдаланишда гуруҳли сув олиш иншоотлари учун сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома икки йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Сувдан фойдаланувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин рухсатнома берадиган органга аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилишга ҳақли. Сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатномани бериш келишилган органлардан сув таъминоти манбасида, рухсатномада кўрсатилган сувдан фойдаланиш мақсадида ва бошқа шартларида ўзгаришлар мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса олинганидан кейин рухсатномани берган орган томонидан беш йилга узайтирилади. Сувдан фойдаланувчи сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ёки рухсатномада кўрсатилган сувдан фойдаланиш манбалари, мақсади ва бошқа шартлари ўзгарганда, белгиланган тартибда янги рухсатнома олиши шарт. Объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш даврида сувдан махсус фойдаланилганда сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома ушбу ишларни амалга ошириш даврига расмийлаштирилади. Объект ишга туширилгач, сувдан фойдаланувчи белгиланган тартибда янги рухсатнома олиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.