Сув кодекси

46-modda. Сув хўжалиги баланслари

Сувнинг мавжуд ҳажмини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади. Сув хўжалиги баланслари сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади. Сув хўжалиги баланси календарь йил учун тузилади ва режалаштириш давридан олдинги йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.