Сув кодекси

29-modda. Сувдан ва сув объектларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг ҳавза ёки ҳудудий режалари

Сувдан ва сув объектларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг ҳавза ёки ҳудудий режалари сув ресурслари ҳавзасининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар асосида тузилади: сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш схемалари; давлат стратегик сув хўжалиги дастурлари; сув ва сув объектлари мониторинги маълумотлари; давлат сув кадастри; сув хўжалиги баланслари; бошқа маълумотлар. Сувдан ва сув объектларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг ҳавза ёки ҳудудий режаларида қуйидагилар акс эттирилади: сув ресурслари ҳавзасининг тавсифи (иқлим ўзгаришининг потенциал таъсири, сув танқислиги, қурғоқчилик, тошқин ва селлар, шунингдек сув ресурслари билан боғлиқ бошқа фавқулодда вазиятларнинг бошланиши, сувнинг ва сув объектларининг ташқи манбаларидан ифлосланиши, шу жумладан трансчегаравий ифлосланиши хавфини баҳолаш); сув объектларининг ва ичимлик суви таъминотининг муҳофаза зоналари тавсифи, шунингдек ушбу зоналарда тақиқланиши ёки чекланиши лозим бўлган хўжалик ва бошқа фаолият турлари рўйхати; ҳавза ёки ҳудуд чегарасидаги сув ресурсларини манбалар ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳоли томонидан сувдан фойдаланиш ҳажмлари бўйича миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш; атроф-муҳитнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларининг қўшимча захиралари; инвестициявий ва молиявий эҳтиёжларни қоплаш мумкин бўлган манбаларни аниқлаган ҳолда уларни баҳолаш; сувдан ва сув объектларидан фойдаланиш устуворликлари ҳамда уни нормалаштириш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш доиралари; сув билан таъминланганликни ва иқлим ўзгаришига доир чидамлиликни ошириш, сув ресурслари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, бундай вазиятлар юз берган тақдирда уларнинг оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар. Сувдан ва сув объектларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг ҳавза ёки ҳудудий режалари амалга оширилиши ҳавзани ёки ҳудудни барқарор ривожлантиришга имкон берадиган бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.